Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Венгер: «Франция футболининг муваффақияти иммиграция билан ҳам боғлиқ»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Франция футболи муваффақиятининг сабаблари ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Менимча, бизнинг муваффақиятимиз таълим сифати, кўплаб мамлакатларда эътибордан четда қоладиган иқтидорларни аниқлаш тизими, шунингдек, Африкадан келган иммиграция билан боғлиқ.

Агар Франция футболи тарихига назар ташласангиз, бизнинг тарихимиз иммиграция билан чамбарчас боғлиқлигини кўрасиз.

Франциялик биринчи «Олтин тўп» соҳиби — Раймон Копа — поляк миллатига мансуб эди.

Кейин бизда Мишель Платини бўлди — келиб чиқиши италиялик. Ундан кейин Зинедин Зидан бўлди — келиб чиқиши жазоирлик.

Жан-Пьер Папен иммигрант эмас эди. Лекин бизда келиб чиқиши жазоирлик бўлган Карим Бензема, ҳозир эса африкалик илдизларга эга Усмон Дембеле бор.

Улар бу ерга келишади, чунки Францияда ҳақиқий таълим салоҳияти борлигини ҳис қилишади. Улар кўпинча иштиёққа тўла бўлишади, чунки энг яхши бўлиш учун курашишлари кераклигини яхши билишади», — деди.

Киритилди: 15:57, 06.07.2026.
Ўқилди: 377 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик