Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Слот Нидерландия терма жамоаси билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Арне Слот Нидерландия миллий терма жамоасининг янги устозига айланиши мумкин.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Слот Рональд Куманнинг истеъфосидан сўнг Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлардан бири бўлиб турибди. Қайд этилишича, томонлар аллақачон дастлабки музокараларни ўтказишган, бироқ Нидерландия терма жамоасининг шорт-листидан (номзодлар рўйхатидан) бошқа мураббийларнинг исм-шарифлари ҳам жой олган.

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026да муваффақиятсизликка учради. Куман бошчилигидаги жамоа 1/16 финалда Марокашга имкониятни бой бериб, мундиални тарк этди.

63 ёшли Куман терма жамоада 2023 йилдан буён ишлаб келаётган эди. Бу унинг жамоадаги иккинчи бор иш бошлаши эди.

Киритилди: 16:20, 06.07.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик