Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Анчелотти бир ярим йилдан бери соврин юта олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/8 финал босқичида Норвегиядан мағлубиятга учраб (1:2), мусобақани тарк этди.

Турнир давомида Жанубий Америка жамоасига 67 ёшли мутахассис Карло Анчелотти устозлик қилди. Италиялик мураббий «селесао»ни орзиқиб кутилган соврин сари бошлай олмади.

Шу тариқа, Анчелотти охирги бир ярим йил ичида бирорта ҳам турнирда ғолиб чиқа олмади.

2025 йилда италиялик мураббий қўл остидаги «Реал» на Ла Лигани, на Чемпионлар Лигасини, на Испания Суперкубоги ва на Қирол Кубогини қўлга кирита олди. 2024/25 йилги мавсум якунланганидан сўнг, мураббий Испания клубини тарк этди ва Бразилия терма жамоасини бошқаришга киришди.

Анчелотти бошқараётган жамоалар 2024 йилнинг декабрь ойидан бери соврин юта олмаяпти. Ўшанда «Реал Мадрид» ФИФА Қитъалараро кубоги соҳибига айланган ва мазкур турнир доирасида фақатгина битта ўйин — «Пачука»га қарши финал баҳсида (3:0) майдонга тушган эди.

Бундан олдинроқ, 2024 йилнинг август ойида «қаймоқранглилар» «Аталанта» устидан ғалаба қозониб (2:0), УЕФА Суперкубогида зафар қучишганди.

Агар якуний муваффақиятга эришиш учун биттадан кўп ўйин ўтказиш талаб этиладиган йирик турнирларни ҳисобга оладиган бўлсак, Анчелотти жамоалари 2024 йилнинг 1 июнидан буён бундай мусобақаларда ғолиб бўлолмаяпти. Ўша оқшом «Реал» Чемпионлар Лигаси финалида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан устун келган эди (2:0).

Киритилди: 17:16, 06.07.2026.
Ўқилди: 351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик