Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Родриго: «Бу синовлар мени янада кучли қилади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс ўз тикланиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида гапириб берди. Март ойида футболчи ўнг оёқ олдинги хочсимон пайи ва ташқи мениски йиртилиши сабабли муваффақиятли операция қилинган эди. Аввалроқ унинг сафга қайтадиган муддати 10 ойни ташкил қилиши хабар берилганди.

«Аҳволим яхши. Тўғрисини айтсам, ишлар жуда аъло даражада кетмоқда. Мен ўсишимдан қониқяпман; кундан-кунга ўзимни яхшироқ ҳис қиляпман. Бу жуда катта сабр талаб қиладиган жараёндир. Шундай кунлар бўладики, уйғонганимда кайфиятим у қадар яхши бўлмайди, аммо шундай кунлар ҳам бўладики, ҳаммаси зўр — худди ҳозир югуриб, майдонга тушиб, ўйнаб кета оладигандек туюлади... Сабрли бўлиш керак, лекин менинг аҳволим яхши, мен бахтлиман.

Бу уч ярим ой ичида кўп нарсани бошдан кечиришга тўғри келди: жуда яхши кунлар ҳам бўлди, қаттиқ оғриқ ҳис қилган жуда ёмон кунлар ҳам. Бу жуда оғир бўлди, ҳаётимдаги энг қийин синов. Шундай кунлар бўлдики, уйғонганимда кучим қолмаганди, баъзи кунларда эса кучга тўлиб-тошардим. Мен ушбу синовларнинг барчасидан ўтдим ва биламанки, қайтадан майдонга тушиш имконияти пайдо бўлганида, улар мени янада кучли қилади», — дея Родригонинг сўзларини «AS» нашри келтиради.

Киритилди: 17:24, 06.07.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик