Норвегия терма жамоаси юлдузи Эрлинг Холанд ўз жамоасининг айни дамдаги даражаси ҳақида фикр билдирди.
Жаҳон чемпионати — 2026да скандинавияликлар 1/8 финал баҳсида Бразилия терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал босқичига йўлланма олишди. Ушбу учрашувда «Манчестер Сити» ҳужумчиси дубль қайд этиб, ғалабага катта ҳисса қўшди.
«Ушбу учрашувда кўрсатган ўйинимиз Норвегиянинг ажойиб жамоа эканлигини исботлайди. Биз ҳақиқатдан ҳам Европа ва дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан биримиз, чунки жуда ҳайратланарли натижаларга эришмоқдамиз», — дея футболчининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи Шимолий Америка яшил майдонларида ўтаётган мундиалнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозиргача урилган 7 та гол мавжуд.













