Франция терма жамоаси сафида Жаҳон (1998) ва Европа (2000) чемпиони бўлган Тьерри Анри ҳужумчи Неймарнинг ЖЧ-2026дан сўнг Бразилия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Мен унинг қандай ўйнашини кўриш учун ўзим пул тўлаган бўлардим. У бутун дунёни футболга ошиқ қила олди. Ҳар бир бола Неймар бўлишни орзу қиларди. Мен Жаҳон чемпионати ёки унинг фаолияти қандай якун топгани ҳақида гапиришни истамайман. Мен унинг футболга нима бергани ҳақида гапирмоқчиман. Неймар буюк футболчи эди ва афсона бўлиб қолади. Бизга тақдим этган барча гўзал лаҳзаларинг учун раҳмат», — дея Анрининг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026даги иштирокини 1/8 финалда Норвегиядан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг якунлади. Ўша куни Неймар ушбу баҳс унинг миллий жамоа либосидаги сўнгги ўйини бўлганига шаъма қилиб ўтган эди.













