Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Реал»да Куртуанинг ўринбосари муҳокама қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клубида 34 ёшли дарвозабон Тибо Куртуанинг эҳтимолий ўринбосарлари муҳокама қилина бошланди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, номзодлар орасида «Брайтон» ва Нидерландия терма жамоаси голкипери Барт Вербрюгген тилга олинган. Бундан ташқари, клуб ўз академиясига ҳам ишонч билдирмоқда, у ерда асосий даъвогар сифатида «Реал Кастилья» дарвозабони Фран Гонсалес кўрилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги кунда Куртуанинг ўрнини босадиган футболчи йўқлиги, шу сабабли янги дарвозабон билан шартнома имзолаш масаласи шошилинч эмаслиги қайд этилган.

Тибо Куртуа 2018 йилдан буён «Реал» таркибида тўп тепиб келмоқда. 2022 йилнинг октябрь ойида у 2021/2022 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони сифатида Лев Яшин совринини қўлга киритган эди.

Ҳозирда Куртуа ЖЧ-2026да иштирок этиш учун Бельгия терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турибди.

Киритилди: 14:49, 07.07.2026.
Ўқилди: 866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик