Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Жорже Жезуш Португалия терма жамоасини бошқариши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

71 ёшли мутахассис Жорже Жезуш Португалия миллий терма жамоасининг янги бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

А Бола нашри хабарига кўра, у Португалия футбол федерациясининг асосий номзоди ҳисобланади. Жезуш терма жамоани Евро–2028 ҳамда Португалияда бўлиб ўтадиган 2030-йилги жаҳон чемпионатига тайёрлаши режалаштирилган.

Қайд этилишича, мураббий аввалроқ Криштиану Роналду билан «Ан-Наср»да бирга ишлаган. 2025/26 йилги мавсумда жамоа мамлакат чемпионига айланган, шундан сўнг Жезуш клубни тарк этган. У ўшанда жамоани Роналдунинг «Ан-Наср» сафидаги илк совринини қўлга киритишига ёрдам бериш учун қабул қилганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 1/8 финалида Португалия Испания миллий терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлгач, Роберто Мартинес уч йиллик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этишини эълон қилган эди.

Киритилди: 15:17, 07.07.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик