Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг яқинда жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганига бағишланган пост қолдирди.
«Селесао» 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бразилияликларнинг турнирдаги иштироки муваффақиятсиз деб баҳоланди, бироқ италиялик мураббий фаолиятини давом эттиришини ва келажакда жамоа билан муваффақиятга эришишга ҳаракат қилишини яна бир бор тушунтириб қўйди.
«Ҳозир оғриқ кучли, аммо бу биз қураётган нарсага бўлган ишончимизга таъсир қилмайди. Биз миллий терма жамоа манфаати учун меҳнат қилишда давом этамиз. Ҳар доим биргаликда, ҳар доим Бразилия!» — деб ёзди Анчелотти ижтимоий тармоқларда.
67 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2030 йилнинг июль ойи охиригача мўлжалланган.













