Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Родри «Манчестер Сити»ни тарк этишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес клубдан кетишга қарши эмас. Бу ҳақда журналист Мигель Серрано хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Олтин тўп» соҳиби аввалроқ унга қизиқиш билдирган Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёр эди. Бироқ айни пайтда «қаймоқранглилар» испаниялик юлдузни сотиб олишни режалаштиришмаяпти.

Шу билан бирга, вазият исталган дақиқада ўзгариши мумкинлиги, шу сабабли Родрининг клубдан кетиши тўлиқ истисно қилинмаслиги таъкидланмоқда.

Якунланган мавсумда 30 ёшли Родри барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Ярим ҳимоячининг «шаҳарликлар» билан шартномаси кейинги ёзда якунига етади.

Киритилди: 12:23, 08.07.2026.
Ўқилди: 2398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик