«Челси»нинг 22 ёшли аргентиналик вингери Алехандро Гарначо Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Атлетико»да аллақачондан бери Гарначонинг ўйинига қойил қолишади ва футболчини диққат билан кузатиб боришмоқда. Хабар қилинишича, «Челси» 70 миллион евро миқдоридаги трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
Шу билан бирга, «Атлетико» Гарначога даъвогар бўлган бир нечта клублардан бири эканлиги таъкидланмоқда. Футболчининг хизматларига Европа ва Саудия Арабистонининг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Гарначо барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 бор ишғол қилди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













