«Брайтон» ярим ҳимоячиси Брайан Груда «РБ Лейпциг»га қайта ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, клублар аллақачон принципиал келишувга эришган. Германия клуби 22 ёшли футболчини маълум шартлар бажарилган тақдирда сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади.
Бўлажак трансфер суммаси 25 миллиондан 30 миллион еврогача бўлиши кутилмоқда. Груда ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида «Лейпциг»да тўп сурганди. Ўша давр мобайнида Германия ёшлар терма жамоаси футболчиси 14 та расмий ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Келишув яқин вақт ичида якунланиши кутилмоқда.













