Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бенитес: "Агар "Челси" Хаби Алонсони қўллаб-қувватласа, у бу клубда муваффақиятга эришади"

Баҳо:
+2 | -

"Ливерпуль" ва "Челси" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Рафаэль Бенитес Хаби Алонсонинг "кўклар" устози этиб тайинланиши ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Алонсо жуда ақлли, менимча, у интеллектуал мутахассис, унинг ишга ёндашуви жуда яхши. Мен у "Реал Сосьедад" захира жамоасини бошқарганидаёқ уни кузатиб борганман, унинг шу қадар яхши натижа кўрсатгани кутилмаган ҳол бўлганди, шунингдек, у "Байер"да ҳам ажойиб фаолият олиб борди.

"Реал"га ўтганида кўпчилик уни мураббийлик фаолияти бўйича мен билан солиштирганди, лекин "Реал" — бу мутлақо бошқача муҳит. Бу ерда гап фақат кийиниш хонаси ҳақида эмас, ҳаммаси раҳбариятга боғлиқ. Менимча, Алонсо раҳбарият томонидан ўзига керакли бўлган қўллаб-қувватлашни олмади ва шу сабабли, ишонаманки, "Челси" унинг салоҳиятини англаб етмоқда. Агар улар уни қўллаб-қувватлашса, ўйлайманки, у "Челси"да муваффақиятга эришади", — дея Бенитес сўзларидан иқтибос келтиради talkSPORT.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо футболчилик фаолияти даврида "Ливерпуль" сафида Рафаэль Бенитес қўл остида тўп сурган.

Киритилди: 20:55, 08.07.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик