Кириш Регистрация

Туркиянинг топ-клуби Гринвудга кўз тикди

Баҳо:
+ | -

Истанбулнинг «Фенербахче» клуби чоршанба куни ҳужумчи Мейсон Гринвуднинг трансфери бўйича «Марсель»га расмий таклиф юборди. Бу ҳақда Фабрис Хоукинс ёзмоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, провансалликлар инглиз футболчиси учун истанбулликлардан 50 миллион евро талаб қилишган. «Фенербахче» эса 40 миллион евро тўлашга ва талаб қилинаётган суммани қондириш учун қўшимча бонуслар қўшишга тайёр.

Таъкидланишича, Гринвуднинг ўзи ҳам Босфор соҳилларига (Истанбулга) кўчиб ўтишга қарши эмас.

Гринвуд – «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси бўлиб, 2024 йилда у доимий равишда «Марсель» сафига қўшилганди. Айни пайтда унинг Франция клуби билан тузган шартномаси яна уч йилга мўлжалланган.

Киритилди: 10:08, 09.07.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик