Кириш Регистрация

Нани Роналдуга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Луиш Нани Жаҳон чемпионати – 2026 дан чиқиб кетганидан сўнг ватандоши Криштиану Роналдуга далда берувчи сўзларни йўллади.

«Сенинг футболдаги меросинг ўзи ҳақида гапириб турибди. Криштиану, сен билан кўплаб лаҳзаларни бирга бошдан кечириш мен учун катта шараф бўлди. Бу футболка учун қанчалик борлиғингни бағишлаганингни биламан. Сенга ва барча йигитларга куч-қувват тилайман. Бу жамоа ҳурматга лойиқ», — дейилади Нанининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.

Португалия мундиални 1/8 финал босқичида тарк этди. Роналду ва унинг жамоадошлари испанларга 0:1 ҳисобида кичик фарқ билан имкониятни бой беришди. Криштиану ушбу нуфузли турнирда 5 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 11:06, 09.07.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик