Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Барселона» ҳам Адейеми, ҳам Альварес учун курашни давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» ҳужумчиси Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олишга ҳақиқатдан ҳам яқин турибди. Бироқ, бу трансфер клубнинг «Атлетико» форварди Хулиан Альваресга бўлган позициясига таъсир қилмайди. Адейеми трансферидан кейин ҳам «кўк-анорранглилар» аргентиналик футболчини сотиб олиш устида ишлашда давом этадилар. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Аввалроқ Альварес «Атлетико»ни тарк этиш истаги борлигини очиқ эълон қилганди. Бироқ Мадрид клуби футболчини ўз сафида сақлаб қолишга уринмоқда.

2025/2026 йилги Германия чемпионати мавсумида 24 ёшли Адейеми 28 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида тўққизта ўйин, учта гол ва иккита голли узатма бор.

Киритилди: 11:33, 09.07.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик