«Фулхэм»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа Лондон клуби учун трансфер мақсадини белгилаб олди. Испаниялик мутахассис жамоага «Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсияни таклиф қилмоқчи. Мураббий у билан аввалроқ Мадридда бирга ишлашга улгурган эди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ ОАВда «Реал» Гарсияни сотишга тайёр эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
2025/2026 йилги мавсумда Гонсало Гарсия мадридликларнинг асосий жамоаси сафинда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача ҳужумчи «Кастилья» жамоасида тўп сурган ва у ерда 2024/2025 йилги мавсумда 73 та учрашувда 30 та гол билан ажралиб турган эди.













