Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Манчестер Юнайтед» 18 ёшли португалияликни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Вулверхэмптон» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Матеус Мане «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

Таниқли журналист Экрем Конурнинг таъкидлашича, «қизил иблислар» 18 ёшли Мане трансфери бўйича дастлабки таклифни тайёрламоқдалар. Шунингдек, португалиялик футболчини «Ливерпуль» ҳам кузатиб бормоқда.

«Вулверхэмптон» ўзининг энг истиқболли ўйинчиларидан бирини сотмоқчи эмас ва Манени тахминан 41 миллион еврога баҳоламоқда.

Якунланган мавсумда Мане барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 45 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ярим ҳимоячининг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 15:55, 09.07.2026.
Ўқилди: 1196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик