«Реал» ва Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини тасдиқлади.
«Кетиш эҳтимолим қолиш эҳтимолимдан кўра юқорироқ. Биз кўплаб бахтли лаҳзаларни бошдан кечирдик, аммо жисмоний ҳолатим сабабли бу йўлда давом эта оламан деб ўйламайман», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради L’Équipe.
Куртуа 2011 йилдан бери Бельгия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. 34 ёшли посбон бу вақт ичида терма жамоа сафида 114 та ўйинда майдонга тушиб, 57 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни бельгияликлар 2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.













