Кириш Регистрация

Жезуш Португалия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Португалия футбол федерацияси Жорже Жезуш билан тўлиқ келишувга эришди. У Роберто Мартинес кетганидан сўнг миллий терма жамоага бош мураббийлик қилади. Бу ҳақда Record хабар бермоқда.

71 ёшли мутахассиснинг расмий тақдимоти 10 июль куни — Португалия тарихида илк бор Европа чемпионатидаги ғалабасига 10 йил тўладиган кунда бўлиб ўтади.

Жезуш 2030 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди ва Португалия Испания ҳамда Марокко билан биргаликда мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида терма жамоани бошқаради.

Мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Ан-Наср» клуби бўлиб, у билан ўтган мавсумда Саудия Арабистони чемпиони бўлганди.

Жезуш олдига Миллатлар лигасининг яқинлашиб келаётган мавсуми, шунингдек, Евро-2028 ва ЖЧ-2030 турнирларида ғалаба қозониш вазифаси қўйилади.

Киритилди: 18:50, 09.07.2026.
Ўқилди: 1036 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик