Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Челси»нинг янги мураббийи Алонсо: «Жамоа салоҳияти мени жуда илҳомлантирди»

Баҳо:
+ | -

Яқинда Лондоннинг «Челси» клуби бошқарувига келган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо пайшанба, 9-июл куни бўлиб ўтган илк машғулотдан сўнг шогирдларининг салоҳиятини юқори баҳолади.

«Жамоанинг салоҳияти мени жуда илҳомлантирди. Бу ерда ишлаш, ўйин услубини шакллантириш, стадионга ҳиссиётларни қайтариш ва мухлислар билан алоқа ўрнатиш мумкин бўлган таркиб мавжуд», — дея Алонсонинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати.

«Кўклар»нинг янги устози «Челси»да ишлаш у учун катта шараф ва синов эканлигини қўшимча қилди.

Леверкузеннинг «Байер» ва Мадриднинг «Реал» клублари собиқ мураббийи «Челси» бошқарувидаги дебютини 24-август куни Англия премьер-лигасида ўтказади. Янги мавсумнинг биринчи турида лондонликлар сафарда «Фулхэм»га қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 12:16, 11.07.2026.
Ўқилди: 717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик