Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг жисмоний ҳолатига баҳо берар экан, жамоада кескин таркибий ўзгаришлар қилиш ниятида эмаслигини айтди.
“Ўтган мавсум ”Ан-Наср" 50 та учрашув ўтказди, Криштиану шулардан 31 тасида майдонга тушди. Мен уни 16 марта алмаштирдим. Орамизда на мураббий ва футболчи сифатида, на бошқа масалада ҳеч қачон тушунмовчилик бўлмаган.
Жароҳат ҳолатлари бўлмаса, ҳеч бир футболчи билан хайрлашмоқчи эмасман.
Терма жамоага чақирилган 26 футболчининг 12 нафари аввал мен билан ишлаган. Уларнинг барчасини яхши биламан ва ҳар бири кучли футболчи. Жамоада истеъдодлар кўп ва мен уларнинг салоҳиятига ишонаман.
Кейинги тўрт йил ичида янги футболчилар ҳам етишиб чиқади. Шу боис ёшлар футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқчиман.
Жамоани қайта қуриш керакми? Ҳозирча бунга эҳтиёж йўқ. Таркибимиздаги атиги олти футболчи 30 ёшдан катта, улардан иккитаси дарвозабон. Жамоани ёши катта деб бўлмайди. Футболчиларимизнинг ўртача ёши 28 да, бу эса спортчи учун энг яхши давр", — деди Жезуш.
Жорже Жезуш бошқарувидаги Португалия терма жамоаси илк учрашувини 24-сентябрь куни Уелсга қарши ўтказади.













