Кириш Регистрация
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон 3-0 Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург 0-0 Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина 0-0 Бельгия
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама - АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК

«Насаф» мухлислари фақат ғалаба кутишмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олий Лигасининг 18-тур учрашувига бугун 13 сентябрь соат 17:00 да старт берилади. Ушбу турнинг марказий ўйини шубҳасиз Тошкентда бўлади. Ўйин олдидан жамоамизнинг ҳамма мухлислари катта ҳаяжонда. Уларда ҳадиксираш ҳам, ишонч ҳам етарлича. Кеча бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги учрашувда қўлга киритилган ғалаба бироз мухлисларга таскин бўлган бўлса ажаб эмас.

Ўйлаймизки, бугунги Олий Лига 18-турининг дастлабки учрашувининг натижаси кўп саволларга жавоб бўлади. Бугун чемпионлик учун асосий давогарлардан бири кимлигига ойдинлик киритилади. Учрашув курашларга бой ва муросасиз кечиши кутилмоқда. Бугунги учрашувдан биз мухлислар севимли "Насаф" жамоамиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Афсуски ана шундай муҳим ўйинда айрим жонкуяр ўйинчиларимиз майдонга туша олишмайди. Жумладан, "Насаф"нинг ёш ихтидор эгаси Шоҳруҳ Гадоевдир. Сабаби Қаршида Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал жавоб учрашувининг 56-дақиқасида "Пахтакор" аъзоси Даврон Ҳошимов тўп учун курашда Шоҳруҳ Гадоевга нисбатан футболчиларга хос бўлмаган ўта қўпол ҳаракати билан жарохат етказгани ачинарли бўлди. Шоҳруҳга шифо тилаб яна тезда "Насаф" сафига тезроқ қайтишини тилаб қоламиз.

Энди Рўзиқул Бердиев шогирдлари сентябрь ойида асосан пойтахтнинг гранд жамоаларига қарши майдонга тушадилар. Бугун Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси, 20 сентябрда 19-тур учрашуви “Пахтакор” жамоаси билан, 25 сентябрда Ўзбекистон Кубоги финалида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоалари билан баҳс олиб боришади. 29 сентябрда эса Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига сафар уюштиришади, у ерда маҳаллий “Металлург” жамоасига қарши майдонга тушишади. Демак, сентябрь ойидаги учрашувлар яна шуниси билан муҳимки, “Насаф”нинг бу йилги совринли ўринлар учун курашаётган тақдирини ҳал қилиб берадигандек. Қолаверса катта синов ҳамдир.

Жорий йилдаги ўтган 17 турнинг 13 тасида ғалаба қозонилди, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этилди. Жамоа ўйинчилари рақиблар дарвозасига жами 43 марта гол киритишди, ўтказиб юборилган тўплар сони 18та. Энг муҳими жамоамиз кетма-кет 9 марта ғалаба қозониб, ўз тарихида янги рекорд ўрнатди! Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам "Насаф" финалгача етиб келди. Бу ўз-ўзидан жамоа тарихидаги кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқишидир.

Бу ғалабали юришларнинг йўлбошловчиси Рўзиқул Бердиевдан биз жуда миннатдормиз. Ўзбекистон чемпионатининг август ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 2 сентябрь, душанба куни бошланган сўровнома 7 сентябрь, шанба куни якунига етиб, сўровнома натижаларига кўра Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – август ойи лауреатлари, деб эътироф этилиши яна бир исботдир. "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев кетма-кет тўртинчи марта «Ой мураббийи» деб топилмоқда, Артур Геворкян эса бунгача май ва июнь ойларида тенгсиз деб топилганди. Рўзиқул Бердиев ва унинг шогирдларидан қанча фахрлансак арзийди. Сабабини ўзингиз биласиз.

"Насаф"имизга Ўзбекистон чемпионатида, Кубок учун курашда қолаверса агар насиб этса келаси йилги ОЧЛ ўйинларида омадлар тилаб қоламиз.

"Насаф"нинг ашаддий мухлиси - Шуҳрат Қурбонов тайёрлади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:22, 13.09.2013.
Ўқилди: 3108 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.