Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Матеус Кунья 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бразилияликлар турнирни 1/16 финалда тарк этишди: улар Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишганди. 27 ёшли футболчи турнирда жамоасининг барча бешта ўйинида майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлди.
«Ўз мамлакатим шарафини жаҳон чемпионатида ҳимоя қилиш бутун ҳаётим ва оиламнинг энг катта орзуси эди. Кечалари тиз чўкиб, Худодан шу орзуимни рўёбга чиқаришини сўрардим.
Ҳозир менга оғир, аламли ва қийин. Аммо, доим бўлганидек, биз буни миллат сифатида енгиб ўтамиз ва янада кучлироқ бўлиб қайтамиз.
Бу либосни кийишдан кўра каттароқ имтиёз ва шараф йўқ. Буларнинг барчасини бошдан кечириш қийин ва оғриқли бўлди, аммо жаҳон чемпионатида ўз юртим шарафи ҳимоя қилган кунларим ҳаётимдаги энг алоҳида лаҳзалар эди. Қўрқув ўтиб кетгач, бутун дунё сенга очилади. Биз кубокни яна ўзимизники қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз», – деб ёзди Кунья ўз ижтимоий тармоқ саҳифасида.
ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача Мексика, Канада ва АҚШда бўлиб ўтмоқда. Амалдаги чемпион — Аргентина терма жамоаси.













