Ярим ҳимоячи Жек Грилиш шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин.
Football Insider нашрининг хабарига кўра, «Эвертон» шу ёзда хавбекнинг тўлиқ трансфери учун 5 миллиондан 10 миллион фунт стерлинггача тўлашга тайёр. Шу билан бирга, «ирислар» «шаҳарликлар» ўз футболчиси учун сўраётган 50 миллион фунт стерлингни мутлақо тўламоқчи эмаслар. «Эвертон» Грилишнинг ўтган мавсумдаги ижара вақтида кўрсатган ўйинларидан мамнун.
Жек Грилиш 2021 йилда «Астон Вилла»дан 117 миллион евро эвазига «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи ижара асосида «Эвертон» сафида тўп сурди. У «ирислар» таркибида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Грилишнинг трансфер баҳосини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













