Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва капитани Лионель Месси ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Швейцарияга қарши баҳсда гол ура олмади ва мундиаллардаги қаторасига 9 та ўйиндан бери давом этиб келаётган голли сериясига нуқта қўйди.
Мессининг Жаҳон чемпионатларидаги қаторасига 9 та ўйинда гол уриши мусобақа тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади. Бу серия ЖЧ-2022 1/8 финали доирасидаги Австралияга қарши учрашувда бошланган эди.
Шундай бўлса-да, Швейцарияга қарши баҳсда 39 ёшли форвард голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатларидаги маҳсулдорлик (гол+пас) сериясини 10 та ўйинга етказиб олди.
ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентина терма жамоаси Англия билан тўқнаш келади. Учрашув 15 июль куни Атлантадаги (АҚШ) «Мерседес-Бенц Стэдиум» майдонида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.













