Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

«Интер» Кёртис Жонс трансфери бўйича учинчи таклифни тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Кёртис Жонс ёзги трансферлар ойнасида «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин.

TEAMtalk хабарига кўра, «Интер» инглиз футболчисини ўз сафига қўшиб олиш ниятидан қайтмаяпти. Милан клуби дастлабки икки таклиф рад этилганидан сўнг, футболчи трансфери бўйича учинчи бор мурожаат қилмоқчи. «Интер» ўз таклифини 25 миллион фунт стерлинггача оширади. Шу билан бирга, «Ливерпуль» ўз тарбияланувчисининг сотувидан камида 30 миллион фунт стерлинг ишлаб олишни кўзламоқда.

Кёртис Жонс — «Ливерпуль» тарбияланувчиси. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «қизиллар» сафида барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Жонснинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:52, 12.07.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик