Испания терма жамоаси дарвозабони Унай Симон Франция терма жамоаси ҳужумчилари билан бўлажак тўқнашув ҳақидаги саволга жавоб берди.
Испания ва Франция терма жамоалари 14 июль куни жаҳон чемпионати финалига йўлланмани ўзаро талашишади.
«Агар Мбаппе ёки Дембеле билан юзма-юз келишимга тўғри келса, умид қиламанки, ўша вақтда уларнинг қаршисида камида битта ҳимоячимиз бўлади», — дея Симоннинг интервьюсидан иқтибос келтиради The Touchline.













