Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Лапорта Альварес борасидаги музокаралар ҳақида гапирди

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» раҳбари Жоан Лапорта ҳужумчи Хулиан Альварес борасида Мадриднинг «Атлетико» клуби билан олиб борилаётган музокаралар ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аргентиналик футболчининг ўзи трансферни амалга оширишга очиқ истак билдирганига қарамай, «матрасчилар» ҳамон «кўк-анорранглилар»га ён босишмаяпти.

«Биз бошқаларнинг найига ўйнамоқчи эмасмиз. Альварес — ажойиб ўйинчи. У бўйича таклифимиз кучда қолмоқда, аммо унинг амал қилиш муддати чексиз эмас», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Transfermarkt портали Хулиан Альвареснинг қийматини 100 миллион еврога баҳоламоқда. 26 ёшли футболчининг «Атлетико» билан меҳнат шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:33, 13.07.2026.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик