Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Хорватия футбол иттифоқи янги мураббий билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Славен Билич яқин вақт ичида Хорватия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланади.

«Шахматчилар»нинг аввалги устози Златко Далич жамоа жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг ўз лавозимини тарк этган эди. Кўп ўтмай, Билич асосий номзод сифатида кўрилаётгани маълум бўлди ва энди томонлар келишувга эришди. Журналист Алекс Крукнинг маълумотларига кўра, 57 ёшли мутахассис Хорватия футбол иттифоқига розилик берган. Тайинлов ҳақида расмий эълон душанба куни қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Славен Билич Хорватия терма жамоасини 2006 йилдан 2012 йилгача бошқарган. Далич эса бу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Киритилди: 08:35, 13.07.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик