Анге Постекоглу «Ан-Наср»да иш бошлади ва Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони бошқарувидаги режалари билан ўртоқлашди. Австралиялик мутахассис Жорже Жезушнинг ўрнини эгаллади ва Ар-Риёд клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.
Постекоглу Саудия Арабистонига ўтиш унинг учун янги профессионал чақириқ бўлганини тушунтирди.
«Фаолиятим давомида янги чақириқларни қабул қилишни, турли шароитларда ишлашни ва шу орқали ривожланишни ёқтирганман. Энди менда янги мамлакатда ва янги жамоа билан ўз кучимни синаб кўриш имконияти бор», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Goal.com.
Мутахассис Саудия Про-лигаси сўнгги йилларда сезиларли даражада ўсгани ва янада рақобатбардош бўлиб қолганини таъкидлади.
«Чемпионат анча кучайди. Ҳозир ғалаба учун кураша оладиган бир нечта клублар бор ва халқаро турнирлар тобора қийинлашмоқда.
Фақат ғалаба қозонишнинг ўзи эмас, балки қандай ўйнаётганингиз ҳам муҳим. Биз муваффақиятга эришишга ва бу мавсумни ўзига хос қилишга ҳаракат қиламиз», — дея қўшимча қилди мураббий.
Саудия чемпионатида янги мавсум 13 август куни бошланади.













