«Бавария» ва «Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Италиянинг «Лацио» клуби ўйинчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Лацио» ҳужум чизиғини ранг-баранглаштиришни мақсад қилган ва «Миннесота Юнайтед»дан кетганидан сўнг эркин агентга айланган 35 ёшли колумбиялик футболчини таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Таъкидланишича, римликлар Хамеснинг жаҳон чемпионатидаги ўйинидан ҳайратда қолишган.
Мундиалда Родригес Колумбия терма жамоаси сафида бешта ўйиннинг барчасида иштирок этди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Ярим ҳимоячи жорий йилнинг февраль ойидан июнь ойигача «Миннесота Юнайтед» сафида тўп сурган. Ушбу давр мобайнида у атиги саккизта ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган.













