"Ливерпуль" клуби собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг хизматлари Туркиянинг "Бешиктош" клубига таклиф қилинди, дея хабар бермоқда турк журналисти Кая Темел.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, айни дамда томонлар ўртасида молиявий шартлар борасида жиддий келишмовчиликлар мавжуд, бироқ музокаралар ҳали давом этмоқда.
"Мисрлик футболчининг агенти Истанбулга етиб келган. У ерда эҳтимолий трансферни муҳокама қилиш учун "Бешиктош" вакиллари билан юзма-юз учрашув ўтказиши кутилмоқда", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ "Ливерпуль" таркибида тўққиз мавсумни ўтказиб, жамоа билан бирга Чемпионлар Лигаси, АПЛ, Англия Кубоги ва УЕФА Суперкубогида зафар қучган. Ортда қолган мавсумда мисрлик ҳужумчи 41 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали 34 ёшли Салоҳни 22 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи яқиндагина эркин агентга айланган эди.













