Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Гимараэс «Арсенал»га ўтишга тайёр, аммо маълум бир шарт билан

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Бразилиялик футболчи «қарғалар» раҳбариятига «канонирлар» сафига ўтиш уни қизиқтираётганини маълум қилган. Шу билан бирга, журналист Люк Эдвардснинг хабар беришича, футболчи «Ньюкасл»нинг мавқеини ҳурмат қилади ва «Арсенал» талаб этилаётган шартларга яқин таклифни илгари сурмагунча трансферни талаб қилиб олмайди. Ҳозирги вақтда клублар ўртасидаги келишувдан ҳали узоқ, 28 ёшли ярим ҳимоячи эса «Ньюкасл» билан мавсумолди тайёргарликни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Бруно Гимараэснинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарида ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:55, 13.07.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик