Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Ираола: «Ливерпуль» икки нафар ўйинчи харид қилди, аммо бизга янада кўпроқ футболчи керак»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг янги бош мураббийи Андони Ираола клубнинг трансфер сиёсати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қизиллар» сафини аллақачон 20 ёшли марказий ҳимоячи Жереми Жаке ва 22 ёшли вингер Виктор Муньос тўлдиришди, бироқ трансферлар бозоридаги ишлар шу билан якунланмайдиган кўринади.

«Биз икки нафар ўйинчини таркибга қўшиб олдик, лекин бизга янада кўпроқ футболчи керак — буни яхши биламиз. Клуб янги трансферлар устида ишламоқда. Албатта, мураббий сифатида барча янги ўйинчилар илк кундан бошлаб жамоа билан бирга бўлишини истардим, аммо трансферлар бундай ишламаслигидан хабардормиз. Шу сабабли, кейинги харидларни амалга ошириш учун астойдил меҳнат қиляпмиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Anfield Sector.

Эслатиб ўтамиз, Андони Ираола ёз бошида ишдан бўшатилган Арне Слотнинг ўрнини эгаллаб, «Ливерпуль»га бош мураббий этиб тайинланган эди.

Киритилди: 15:36, 13.07.2026.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик