Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Андреа Пирло – Италия терма жамоаси бош мураббийлигига асосий даъвогар

Баҳо:
+ | -

Паоло Мальдини терма жамоа техник директори этиб тайинланганидан сўнг, Андреа Пирло Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, айнан Мальдини ва унинг маслаҳатчиси Леонардо сентябрь ойида бошланадиган Миллатлар лигасига қадар "скуадра адзурра"нинг янги устозини аниқлаб олишлари керак. Аввалроқ Антонио Конте ва Роберто Манчини ушбу лавозимга асосий даъвогарлар сифатида тилга олинганди, шунингдек, Хосеп Гвардиолани таклиф қилиш имконияти ҳам муҳокама қилинган эди.

47 ёшли мутахассис айни пайтда БААнинг "Юнайтед" клубида ишламоқда. У аввалроқ 2020-21 йилги мавсумда Италия Кубогини қўлга киритган "Ювентус", шунингдек, Туркиянинг "Фотиҳ Карагюмрюк" ва "Сампдория" жамоаларини бошқарган.

Мальдини ва Леонардо Пирлони "Милан"да биргаликда ишлаган вақтларидан яхши танишади. 2023 йилда Мальдини собиқ ярим ҳимоячини "россонерилар" бош мураббийи лавозимига кўриб чиққан эди.

Пирлонинг қўшимча устунлиги унинг молиявий талаблари бўлиб, у бошқа даъвогарларникидан анча паст.

Киритилди: 23:53, 13.07.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик