Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Sport.es: Моуринью Винисиуснинг «Реал» билан янги шартномаси бўйича музокараларда иштирок этмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокараларда шахсан иштирок этиш истагини билдирди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.

Манбага кўра, португалиялик мутахассис ўз жамоасида «қаймоқранглилар»нинг барча юлдузлари, жумладан Винисиус, Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем биргаликда муваффақиятли ўйнай олишига ишонмоқда. Моуринью бразилиялик вингер билан шахсан суҳбатлашиб, уни «Реал»нинг янги лойиҳасидаги асосий футболчилардан бири бўлишига ишонтиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ ОАВда Винисиус ва «Реал» янги шартнома бўйича маош миқдори юзасидан келиша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бразилиялик футболчи йилига тахминан 30 миллион евро маош олишни истамоқда. Бу эса Килиан Мбаппенинг маошига тенг. Бироқ «Реал» ҳозирча бундай шартларга рози бўлишга тайёр эмас.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:16, 14.07.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик