Calciomercato нашрининг хабар беришича, Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳужум чизиғини Италия А Серияси ҳужумчиси билан кучайтириши мумкин.
Манбанинг хабар беришича, Нидерландиянинг топ клуби "Рома"да ўйнайдиган украиналик марказий ҳужумчи Артем Довбикка қизиқмоқда. "Аякс" жорий трансфер ойнасида Рим клубига украиналик футболчи учун таклиф билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ матбуотда "Женоа" Артемни сотиб олишга қизиқиши ҳақида хабар берилган эди.
29 ёшли ҳужумчининг "бўрилар" билан шартномаси 2029 йил ўрталарига қадар тузилган. Унинг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.













