«Интер» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс бўйича янги таклиф билдирди, аммо у рад этилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манбага кўра, миланликлар воситачилар орқали футболчи учун 32 миллион евро таклиф қилган, бироқ яна рад жавобини олган. Инглиз клуби Жонсни 40 миллион еврога баҳоламоқда ва ундан кам маблағ эвазига футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас. Агар «қизиллар»нинг талаблари бажарилмаса, 25 ёшли ярим ҳимоячи жамоада қолади.
Ўтган мавсумда Жонс 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.













