Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Бавария» собиқ футболчиси Олисе атрофидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг собиқ футболчиси Валерьен Исмаэль мюнхенликлар вингери Майкл Олисенинг келажаги борасида ўз фикрини билдирди.

«Агар Германияда Олисе каби футболчини сақлаб қола оладиган бирор жамоа бўлса, бу фақат «Бавария». Дортмунднинг «Боруссия»си, «РБ Лейпциг» ва бошқа кучли клублар бундай ўйинчиларни ушлаб қола олмайди. «Бавария» Олисенинг қадрини билади ва юлдуз футболчисини шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас. Ишонаманки, Олисе «Бавария»дан кетмайди», — дея Исмаэльнинг сўзларидан иқтибос келтиради Run нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Киритилди: 18:35, 14.07.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик