Муборакнинг «Машъал» футбол клубида мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди.
Клубнинг амалдаги бош мураббийи Сакаев Ильдар Усманович клуб техник директори лавозимига ўтказилганлиги муносабати билан жамоа бош мураббийлигига тажрибали мутахассис Сергей Иванович Лушан тайинланди.
53 ёшли мураббий Тошкент шаҳрида туғилган. У футболчилик фаолияти давомида «Пахтакор», «Навбаҳор», Россиянинг «Крилья Советов» ҳамда «Ростов» клублари сафида тўп сурган.
Мураббий сифатида эса «Бунёдкор», «Сўғдиёна», «Динамо» (Самарқанд), Беларусьнинг «Шахтёр» (Солигорск) ва «Шахтёр» (Петриков), шунингдек, Наманганнинг «Навбаҳор» клубларида фаолият юритган. Унинг сўнгги иш жойи «Навбаҳор» бўлиб, 2024–2025 йиллар давомида жамоани бошқарган.













