Ҳужумчи Пауло Дибала «Рома»даги фаолиятини давом эттириш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлди. 32 ёшли форварднинг янги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Инсайдер Жанлука Ди Марцио аниқлик киритишича, янги битимга кўра, Дибала мавсум учун уч миллион евродан камроқ маош олади. Аввалроқ унинг йиллик маоши тахминан саккиз миллион еврони ташкил этган эди.
Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 27 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Дибала 2022 йилнинг ёзидан буён «Рома» сафида тўп суриб келмоқда.













