Ҳужумчи Мэйсон Гринвуд расман «Марсель»дан «Фенербахче» сафига кўчиб ўтди. Туркия клуби сешанба куни 24 ёшли инглиз футболчиси билан шартнома имзолаганини эълон қилди. \
Трансфер қиймати 39 миллион еврога баҳоланмоқда ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ушбу сумманинг 12,4 миллион евроси футболчи фаолиятини бошлаган «Манчестер Юнайтед» клубига насиб этган.
Ўз тарбияланувчисини 2024 йилда сотаётиб, «қизил иблислар» «Марсель» билан тузилган келишувга келажакдаги қайта сотув суммасидан салмоқли улуш олиш имконини берувчи бандни киритишган эди.
Мэйсон Гринвуд ўтган мавсумда Франция жамоаси сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













