Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Барселона»нинг Ферран Торрес борасидаги режаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги кунларда «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торреснинг номи «ПСЖ» билан фаол боғланмоқда. Бироқ, журналист Альфредо Мартинеснинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Каталония клубига бошқа жамоалардан ҳеч қандай расмий таклиф ёки сўров келиб тушмаган.

Қайд этилишича, «Барселона»нинг режаси сентябрь ойида Торресга янги шартнома таклиф қилишдан иборат.

Ферран Торреснинг амалдаги меҳнат шартномаси «Барселона» билан 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертлари 26 ёшли футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Торрес «Барселона» сафида ўтказган 207 та ўйинда 65 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:25, 15.07.2026.
Ўқилди: 1348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик