Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол - Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе - Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда

Испаниядан учралган мағлубият ортидан Францияда отишма юз берди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг ЖЧ-2026 яримфиналида Испаниядан учралган мағлубиятидан (0:2) сўнг, мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида оммавий тартибсизликлар юз берди. Париж, унинг атрофи ҳамда Лионда 200 га яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар бермоқда.

Парижда полиция тартибсизликлар туфайли 141 кишини ҳибсга олди. Қўлга олишларга асосан пиротехника воситаларидан ноқонуний фойдаланиш сабаб бўлган.

Лион шаҳрида эса вазият анча жиддий тус олди: безорилар полициячиларга қарата феерверклар (салют) отди, якунда тартибсизликлар тўқнашувга айланиб кетди. Полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган. Воқеалар оқибатида бир киши ўқотар қуролдан яраланган, тўрт нафар қонунбузар қўлга олинган. Ҳозирда бошқа айбдорларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Гренобл шаҳрида эса фожиа юз берди — 49 ёшли эркак отиб ўлдирилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у бар террассасида Франция — Испания учрашувини томоша қилаётганида, номаълум шахслар унга яқинлашиб ўқ узган.

Маҳаллий ОАВ ушбу қотилликни футболга алоқадор эмас, балки жиноий гуруҳлар ўртасидаги ўзаро низо деб баҳоламоқда. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар жабрланувчининг юраги тўхтаб қолганини аниқлади. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:50, 16.07.2026.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик