Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Европа клуби Рэшфорд учун расмий таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд «Фенербахче»га ўтиши мумкин.

Transfer News Live нашри Fanatik'га таяниб хабар беришича, Туркия клуби англиялик футболчи учун расмий таклиф тайёрламоқда. Истанбул клуби раҳбарияти «қизил иблислар» билан битимни имкон қадар тезроқ келишиб олишга умид қилмоқда.

Маркус Рэшфорд ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказди, бироқ «кўк-анорранглилар» 28 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилишди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

«Фенербахче» Туркия чемпионатининг ўтган мавсумини иккинчи ўринда якунлаб, чемпионликни «Галатасарой»га бой берган эди.

Киритилди: 13:14, 16.07.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик