«Манчестер Юнайтед» вингери Амад Диалло «Милан»нинг эътиборига тушди.
CaughtOffside нашрига таяниб, Transfer News Live хабар беришича, «россонерилар» 24 ёшли футболчини трансфер бозоридаги устувор мақсадлардан бири сифатида белгилаб олган. Ивуарлик футболчини ўз сафида кўришдан италиялик гранднинг бош мураббийи Рубен Аморим шахсан манфаатдор. Авваллари «қизил иблислар»ни бошқарган португалиялик мутахассис ушбу ўйинчи унинг янги жамоасига жуда мос тушишига ишонмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Диаллони сотиш ниятида эмас, шу боис фақатгина жуда манфаатли таклифларни кўриб чиқади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Амаднинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади.













