Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

"Барселона"га "Ан-Наср" ҳужумчисини ижарага олиш таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

"Барселона"га "Ан-Наср"нинг колумбиялик ҳужумчиси Жон Дуранни ўз сафига қўшиб олиш таклиф этилди. Футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Зенит"да ижара асосида ўтказган эди.

Diario SPORT хабарига кўра, "Барселона" спорт директори Декуга 22 ёшли Дуранни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш таклиф қилинган. Клуб бу имкониятни истисно этмаяпти, бироқ "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳалигача устувор мақсад бўлиб қолмоқда.

Таъкидланишича, Дуран аввалроқ Туркияга кўчиб ўтишга яқин турган бўлса-да, ҳозирча "Галатасарой" билан келиша олмаяпти. Айни дамда ҳужумчи учун асосий даъвогар сифатида "Бенфика" кўрилмоқда.

"Зенит" таркибида Дуран тўққизта учрашувда иштирок этиб, пенальтидан иккита гол урган.

Киритилди: 13:27, 17.07.2026.
Ўқилди: 1205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик