«Кристал Пэлас» марказий ҳужумчиси Жан-Филипп Матета нуфузлироқ Европа клубига ўтиши мумкин.
Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, 29 ёшли франциялик футболчи хизматига Мадриднинг «Атлетико»си, «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, «бургутлар» футболчини сотишга тайёр ва уни 29,5 миллион еврога баҳоламоқда. Музокаралар яқин ҳафталар ичида фаоллашиши кутилмоқда.
Аввалроқ «Кристал Пэлас» ўз ҳужумчисига 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилгани хабар қилинганди.
2025/26 йилги мавсумда Матета барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 марта ишғол қилди ва учта голли узатмани амалга оширди.













