«Бавария» ярим ҳимоячи Майкл Олисе билан хайрлашиш ниятида эмас, деб хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.
Манбага кўра, Мюнхен клубида 24 ёшли футболчи атрофидаги вазият бўйича хотиржамлик сақланмоқда. Таъкидланишича, «Реал» президенти Флорентино Перес шахсан «Бавария»ни Мадрид клуби ёзги трансферлар ойнасида Олисени сотиб олишга уринмаслигига ишонтирган. Бундан ташқари, ҳозирги кунга қадар на Олисе, на унинг вакиллари «Бавария»ни жамоадан кетиш истаги борлиги ҳақида огоҳлантирган.
Мюнхенликлар ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириб, уни «Бавария»нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантирмоқчи.
Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда Олисе мюнхенликлар сафида барча турнирларда 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса у Франция терма жамоаси сафида 7 та ўйинда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.













